МОҚ раҳбари замонавий бешкураш бўйича терма жамоа вакилларини қабул қилди

Ўз олдига катта мақсадлар қўйган замонавий бешкураш бўйича терма жамоамиз вакиллари бугун МОҚга ташриф буюришди. Ушбу ташрифдан кўзланган мақсад Токио Олимпиадасига қўлга киритилиши мумкин бўлган йўлланмалар, лицензия олиш учун қандай дастурли ишлар олиб борилиши зарурлигини муҳокама қилиб олиш бўлди.

Ташриф давомида терма жамоа мураббийи Евдокия Гречишникова, спортчилар Алиса Фахрутдинова ҳамда Александр Савкин МОҚ раҳбарияти билан ноябрь ойида Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақага тайёргарлик кўриш бўйича суҳбат ўтказишди. Спортчиларга замонавий бешкураш федерацияси раиси Баҳромжон Газиев ҳамроҳлик қилди. Шунингдек, суҳббат давомида ушбу спортнинг юртимиздаги ривожи бўйича ҳам атрофлича фикр-мулоҳазалар юритилди.

24 Sentabr, 2019|Янгиликлар|