Парадзюдочиларимиз илк кунда учта медаль қўлга киритишди

Бугун “Ҳумо арена”да пара-дзюдо бўйича Гран-при мусобақанинг биринчи кун беллашувлари ўз якунига етди. Мазкур куннинг кечки дастурида терма жамоамизнинг 3 нафари финалда, яна 2 иштирокчимиз эса бронза медали учун курашиш босқичида татамига чиқди.

Муросасиз кечган баҳслар якуни бўйича вакилларимиз 2 та олтин ва 1 та кумуш медаль билан биринчи кунни якунлашди. Жамоамиздан Учқун Қуранбоев (-66 кг) ҳамда Парвина Самандарова (-57 кг) шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, Рио Паралимпиадаси қаҳрамонларидан бири Шерзод Намозов (-60 кг) ҳал қилувчи баҳсда имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа вакилларимиз келаси йили Токиода ўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига ўта муҳим ва қимматли рейтинг очколарини ҳам ўз ҳисобларига ёзиб қўйишмоқда.

23 Sentabr, 2019|Янгиликлар|