Пара-дзюдо Гран-присининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, бугундан пойтахтимиздаги “Ҳумо арена” муз саройида пара-дзюдо бўйича Гран-при мусобақаси старт олди. Келаси йил Япония пойтахтида ўтувчи XVI Паралимпия ўйинларига қимматли рейтинг очколарини тақдим қиладиган мазкур мусобақада 40 га яқин мамлакат вакиллари ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда. Бугун “Ҳумо арена”да мазкур мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Халқаро кўзи ожизлар спорт федерацияси спорт директори Тардош Янош , Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳамда Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси Мухторхон Тошходжаев сўзга чиқиб, мусобақанинг аҳамияти ва унинг юқори савияда ташкил этилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

 

Шундан сўнг маросимнинг бадиий қисмига навбат берилди. Кўриниб турибдики, ташкилотчилар мусобақанинг очилиш маросимига ҳам юқори савияда тайёргарлик кўришган. Айниқса, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг чиқиши мухлислар ва маҳаллий спортчиларга янада завқ улашди.

23 Sentabr, 2019|Янгиликлар|