Курашчиларимизнинг бронза медали учун баҳсдаги рақиблари маълум

Нур-Султан шаҳрида якунига етиб бораётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида 2 нафар вакилимиз бронза медали учун гиламга чиқади. -61 килограмм вазн тоифасида Аббор Раҳмонов ўтиш беллашувида беларуслик Андреи Беркенеуни 7:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Унинг бронза медали учун кечадиган беллашувдаги рақиби эронлик Беҳнам Эҳсонпур бўлади.

 

Шунингдек, -79 килограмм вазн тоифасида ярим финалда имкониятни бой берган Рашид Қурбоновнинг рақиби ҳам маълум. Бронза медали учун ўтиш босқичи якунларига кўра, Қурбонов россиялик Гаджи Набиевга қарши гиламга чиқадиган бўлди. Элатиб ўтамиз, бу вазн тоифалари Олимпия ўйинлари дастурига киритилмаган.

Суратлар муаллифи: Анвар Ильясов

22 Sentabr, 2019|Янгиликлар|