Олтибоев финалда, Юсупов бронза медали учун курашади

Дзюдо бўйича Тошкент Гран-присининг сўнгги кунида медаллар учун курашувчи спортчилар номи маълум бўлди. Саралаш беллашувлари якуни бўйича икки нафар вакилимиз финал блокида татамига чиқади.

Эътиборлиси, ҳар икки вакилимиз ҳам энг оғир вазн тоифасидаги дзюдочилардир. Финалда курашадиган Бекмурод Олтибоев мусобақа давомида Украина, Буюк Британия ва Австрия терма жамоаси вакилларини мағлуб этди. Олтин медаль учун эса унга жаҳон рейтингининг етакчиси, жаҳон чемпиони грузиялик Гурам Тушишвили рақиблик қилади.

Алишер Юсупов эса чорак финалда Тушишвилига имкониятни бой берди. Ўтиш беллашувида қирғизистонлик дзюдочини мағлуб этди ва бронза медали учун Олтибоевга 6 сонияда мағлуб бўлган австриялик Стефан Хеги Юсуповга рақиб бўлади.

Афсуски, -90 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Давлат Бобонов учинчи даврада Олимпиада чемпиони япониялик Машу Бакерга ютқазди ва медаллар учун курашни эрта тарк этди.

22 Sentabr, 2019|Янгиликлар|