Тошкент Гран-присининг учинчи кунида оғир вазнли дзюдочилар баҳс олиб бормоқда

Бугун пойтахтимизда дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг учинчи кун беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Регламентга кўра, ушбу кун дастурида оғир вазнли полвонлар баҳс олиб боради.

Айни пайтга келиб, Давлат Бобонов (-90 кг), Алишр Юсупов (+100 кг) ва Бекмурод Олтибоев (+100 кг) каби бир қатор вакилларимиз саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган бўлсалар, шоҳсупага кўтарилишга асосий даъвогарлардан саналган Муҳаммадкарим Хуррамов (-100 кг), Шерали Жўраев (-100 кг) ва Шаҳзод Собиров (-90 кг) мусобақани эрта тарк этишди. Таъкидлаш жоиз, -90 килограмм вазн тоифасида учинчи давранинг марказий тўқнашуви ҳамюртимиз Давлат Бобонов ва Рио Олимпиадаси чемпиони япониялик Машу Бакер ўртасида кечади. Эътиборингизга айни пайтгача ўтказилган саралаш баҳсларидан фотолавҳаларни ҳавола қиламиз.

22 Sentabr, 2019|Янгиликлар|