Курашчиларимиз ЖЧни иккита бронза медали билан якунлаши мумкин

Бугун Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етади. Регламентга кўра, ушбу кун дастурида эркин кураш бўйича кечаги дастурдан сўнг медаллар учун курашиш имкониятини сақлаб қолган спортчилар баҳс олиб боришади.

Кечаги беллашувлар якуни бўйича икки нафар вакилимиз Аббос Раҳмонов (-61 кг) ҳамда Рашид Қурбонов (-79 кг) бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолишди. Бу борада Раҳмонов ўтиш босқичида ўз рақибини кутаётган бўлса, ярим финалда имкониятни бой берган Қурбоновнинг ҳам рақиби кечки дастурда маълум бўлади.

22 Sentabr, 2019|Янгиликлар|