Дилшодбек Рўзметов финалда қозоғистонлик рақибига қарши жанг қилди

Боксчимиз Дилшодбек Рўзметов (-81 кг) Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финалида қозоғистонлик рақибига қарши баҳс олиб борди.

Бекзад Нурдаулетовга қарши рингга кўтарилган ёш вакилимиз, афсуски, беллашувда имкониятни бой бериб қўйди ва жаҳон чемпионатининг кумуш медали билан тақдирланди. Шу тариқа терма жамомиз 2 та олтин ва 1 та кумуш медални расмийлаштириб қўйди. Бу эса умумжамоа ҳисобида камида иккинчи ўринни эгаллашимизни англатмоқда.

Яна бироздан сўнг Баҳодир Жалолов энг оғир вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритадиган бўлса, умумжамоа ҳисобида мезбонларни қувиб ўтамиз ва жаҳон чемпионатини биринчи ўринда якунлаймиз.

21 Sentabr, 2019|Янгиликлар|