Теннис маликалари Тошкентда жам бўлишди

23-28 сентябрь кунлари пойтахтимизда “Tashkent Open-2019” теннис мусобақаси бўлиб ўтади. Жаҳоннинг энг кучли теннис маликалари ўртасидаги шиддатли баҳсларнинг асосий давра ўйинларига бугун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Мусобақа ташкилотчилари асосий давра учун аталган 3 та “wild card”ни ҳамюртларимиз Нигина Абдураимова, Сабина Шарипова ҳамда Оқгул Омонмуродовага тақдим этишди. Ташкил этилган матбуот-анжуманида ҳам ушбу вакилларимиз бевосита иштирок этиб, журналистлар ва мухлисларнинг қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

Шу кунларда пойтахтимиздаги Республика Олимпия заҳиралари теннис мактаби кортларида саралаш беллашувлари ўтказилмоқда. Мусобақанинг асосий давра баҳслари 23 сентябрь куни старт олади. Турнир ғолиби жаҳон тасниф жадвали учун 250 рейтинг очкоси ва 42 минг АҚШ долларига эга бўлади. Асосий давра беллашувларининг қуръа натижаси ушбу ҳаволада.

21 Sentabr, 2019|Янгиликлар|