Миразиз Мирзаҳалилов жаҳон чемпионатидаги иккинчи олтин медалимизни қўлга киритди

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финал беллашувлари давом этади. Бироз аввал -57 килограмм вазн тоифасида Миразиз Мирзаҳалилов кубалик Лазаро Алваресга қарши жанг қилди.

Муросасиз жангнинг 2-раунди ўтиб бораётган пайтда кубалик боксчи жароҳат олди ва шифокорлар Алваресга жангни давом эттиришга имкон беришмади. Шу пайтгача бўлган очколар ҳисоб-китоби бўйича Миразиз Мирзаҳалилов устун келди ва терма жамоамизнинг иккинчи олтин медалига муаллифлик қилди.

21 Sentabr, 2019|Янгиликлар|