Шаҳобиддин Зоиров жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финал беллашувлари бошланди. Олтин медаль учун кечадиган жангларни -52 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров ҳиндистонлик Амит ўртасидаги баҳс бошлаб берди.

3 раунд муросасиз ва қизиқарли кечган жанг якуни бўйича Шаҳобиддин Зоировнинг қўли баланди келди ва жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди. Ўз навбатида, бугун чемпионлик учун рингга кўтариладиган яна 3 нафар вакилимизга ҳам мана шундай ғалабалар тилаб қоламиз.