Олтин медаль учун икки ўзбек дзюдочиси курашди

Тошкент Гран-присинининг иккинчи кунида терма жамоамизнинг икки вакили ўртасидаги баҳс бугунги беллашувларга якун ясаб берди. -81 килограмм вазн тоифасининг олтин медали учун Камолиддин Расулов ҳамда Шарофиддин Болтабоев баҳс олиб боришди.

Кескин ва муросасиз кечган беллашув Болтабоевнинг ғалабаси билан якунланди. Шарофиддин ушбу ғалабаси билан ўз ҳисобига Токио Олимпиадаси учун 700, Расулов эса 490 рейтинг очколарини ҳам қўшиб қўйди.

Ортда қолган икки кун натижасига кўра, терма жамоамиз 2 тадан олтин, кумуш ва бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Бу борада ҳозирча Россия терма жамоаси 3 та олтин медаль билан пешқадамлик қилмоқда.

21 Sentabr, 2019|Янгиликлар|