Гулноза Матниязова Тошкент Гран-присининг кумуш медалига сазовор бўлди

Тошкентда ўтказилаётган дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг иккинчи кун беллашувларида терма жамоамиз яна бир медалга сазовор бўлди. Аёллар ўртасида -70 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Гулноза Матниязова финал беллашувида иштирок этди.

Грециялик Элисавет Телциду билан баҳс олиб борган Матниязова беллашувда имкониятни бой бериб қўйди ва терма жамоамиз ҳисобига яна кумуш медални ёзиб қўйди. Бу термамизнинг Гран-придаги дастлабки кумуш медали бўлди. Шунингдек, Матниязова ўз ҳисобига Токио Олимпиадаси учун 490 рейтинг очкосини ҳам ёзиб қўймоқда.

21 Sentabr, 2019|Янгиликлар|