Ҳикматиллоҳ Тўраев чемпионликни муносиб ҳимоя қилди

Пойтахтимизда дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг кечки дастуридан ўрин олган беллашувлар бошланди. Бироз аввал мусобақанинг -73 килограммгача бўлган вазн тоифасида ҳамюртимиз Ҳикматиллоҳ Тўраев олтин медаль учун курашда иштирок этиб, яна бир чемпионликни расмийлаштирди.

Тўраевга рақиблик қилган тожикистонлик Беҳрузи Ҳожазода эса кумуш медаль билан тақдирланди. Таъкидлаш жоиз, Ҳикматиллоҳ ўтган йили ҳам Тошкент Гран-присида зафар қучган эди. Айтиш мумкинки, вакилимиз бу ғалаба билан ўз чемпионлигини муносиб ҳимоя қилди.

21 Sentabr, 2019|Янгиликлар|