Тошкент Гран-присининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Яқин 5 кун юртимиздаги спорт ихлосмандларининг эътибори Тошкентда ўтказилаётган дзюдо беллашувларига қаратилади. Пойтахтимиз 20-22 сентябрь кунлари дзюдо, 23-24 сентябрь кунлари пара-дзюдо бўйича Гран-при мусобақасига мезбонлик қилади. Бироз аввал “Ҳумо арена”да мазкур мусобақаларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Халқаро дзюдо федерациясининг спорт директори Владимир Марта сўзга чиқиб, бу йилги беллашувларнинг юқори савияда ташкил этилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Шунингдек, мазкур маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳам иштирок этди.

Расмийлар мусобақани расман очиқ, деб эълон қилишгач маросимнинг бадиий қисмига навбат берилди.

21 Sentabr, 2019|Янгиликлар|