Беш нафар дзюдочимиз ярим финалга йўл олди

“Ҳумо арена”да давом этаётган дзюдо бўйича Тошкент Гран-присининг иккинчи куни вакилларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда. Ўрта вазн тоифасида кечаётган беллашувларда 5 нафар дзюдочимиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Эътиборлиси, уларнинг 3 нафари -81 килограмм вазн тоифаси вакиллари ҳисобланади. Бу 2 дзюдочимиз ярим финалда ўзаро баҳс олиб боришини англатади. Финал босқичи йўлланмаси учун вакилларимиз қуйидагича рақибларга қарши татамига чиқади:

-73 кг:
Ҳикматиллоҳ Тўраев – Билал Чилоғлу (Туркия)

-81 кг:
Камолиддин Расулов – Абас Азизов (Россия)
Мусо Собиров – Шарофиддин Болтабоев

-70 кг:
Гулноза Матниязова – Элвисмар Родригес (Венесуэла)

21 Sentabr, 2019|Янгиликлар|