Триатлончиларимизни иккита муҳим старт кутиб турибди

Триатлон бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам йирик халқаро мусобақаларда иштирок этишни бошлади. Ушбу ой вакилларимизни бир қатор муҳим стартлар кутиб турибди. Жумладан, терма жамоамиз аъзолари 26-27 сентябрь кунлари Иорданиянинг Ақаба шаҳрида ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этадилар. Шундан сўнг вакилларимизни Самарқандда 29 сентябрда ўтадиган Ўзбекистон кубогининг финал босқичи кутиб турибди.

Мазкур мусобақалар мураббийларимиз учун, аввало, терма жамоанинг асосий таркибини саралаб олиш имкониятини яратади. Шунингдек, ёшлар ва заҳира таркибни шакллантириб олиш учун ҳам асосий старт бўлиб хизмат қилади.

Терма жамоамиз вакиллари ушбу масъулиятли мусобақаларга Францияда тайёргарлик кўришди. Фонт-Ромеу шаҳрида 15 августдан 8 сентябрга қадар ўтган йиғин спортчиларимизнинг жисмоний тайёргарликлари учун ўта муҳим аҳамият касб этди.

21 Sentabr, 2019|Янгиликлар|