Бугун финаллар. Энг кўп финалчи эса биздан

Бугун Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етади ва мусобақа ғолиблари аниқланади. Кеча ўтган муросасиз ярим финал жангларидан сўнг 4 нафар вакилимиз финал йўлланмасини қўлга киритган эди. Эътиборлиси, финалгача энг кўп бизнинг терма жамоа вакиллари етиб келишди. Бугун улар жаҳон чемпионлиги учун рингга чиқишади. Ушбу кун дастурида қуйидаги финал жанглари ўтказилади:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров (Ўзбекистон) – Амит (Ҳиндистон)
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов (Ўзбекистон) – Лазаро Альварес Эстрада (Куба)
-63 кг: Энди Круз (Куба) – Кейшовн Девис (АҚШ)
-69 кг: Андрей Замковой (Россия) – Пат МакКормак (Англия)
-75 кг: Глеб Бакши (Россия) – Эумир Марсиаль (Филиппин)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов (Ўзбекистон) – Бекзад Нурдаулетов (Қозоғистон)
-91 кг: Муслим Гаджимагомедов (Россия) – Хулио Сезар Кастильо (Эквадор)
+91 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Камшибек Конкабаев (Қозоғистон)
Жанглар соат 19:00 дан сўнг бошланади.

21 Sentabr, 2019|Янгиликлар|