Дзюдочиларимизнинг бронза медали учун кураши ва тақдирлаш маросимидан фотосуратлар

Бироз аввал Тошкент Гран-присининг биринчи кун дастурида икки нафар вакилимиз Диёрбек Ўрозбоев (-60 кг) ҳамда Сардор Нуриллаев (-66 кг) бронза медалини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик. Вакилларимиз учинчи ўрин учун кечган баҳсда ажойиб ҳаракатлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлишди. Эътиборингизга уларнинг ҳал қилувчи кураши ва тақдирлаш маросимидан тайёрларган фотосуратларни ҳавола қиламиз:

Диёрбек Ўрозбоев – Михрач Аккуш (Туркия)

Сардор Нуриллаев – Иброҳим Алиев (Озарбайжон)

20 Sentabr, 2019|Фото, Янгиликлар|