20 ёшли боксчимиз жаҳон чемпионати медалини нақд қилиб қўйди

Бокс бўйича Россиянинг Екатеринбург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ўнинчи кун баҳсларида кечки дастурдан ўрин олган жанглар давом этмоқда. Бироз аввал -81 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Дилшодбек Рўзметов озарбайжонлик Лорен Алфонсога қарши баҳс олиб борди.

Таъкидлаш жоиз, боксчилар мухлисларга 3 раунд ажойиб жанг намойиш қилиб беришди. Ҳакамларнинг якуний қарори билан 20 ёшли вакилимиз жаҳон чемпионатининг ярим финалига йўл олди. Шунинг билан финал учун жанг қиладиган вакилларимиз сони 4 нафарга етди.

18 Sentabr, 2019|Янгиликлар|