Бобоусмон вакилларимизнинг ғалабали юришини давом эттирди

Бокс бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финал беллашувлари терма жамоамиз учун муваффақиятли давом этмоқда. Бобоусмон Батуров (-69 кг) ушбу босқичда иорданиялик Зияд Иашаш билан ҳисоб-китоб қилди.

Фаолиятида илк бор катталар ўртасидаги дунё биринчилигида қатнашаётган вакилимиз ўзининг дебют чемпионатидан медаль билан қайтадиган бўлди. Бутун жанг давомида ўз устунлигини намойиш қилган Батуров ярим финал масаласини ижобий ҳал қилди.

Бу вакилларимиз учун учинчи ярим финал йўлланмасидир. Яна бироздан сўнг Дилшодбек Рўзметов (-81 кг) ҳамда Баҳодир Жалолов (+91 кг) ҳам ўз жангларини ўтказишади.

18 Sentabr, 2019|Янгиликлар|