Миразиз Мирзаҳалилов жаҳон чемпионатининг ярим финалига йўл олди

Бокс бўйича Россиянинг Екатеринбург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ўнинчи кун баҳсларида кечки дастурдан ўрин олган жанглар бошланди. Бироз аввал -57 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Миразиз Мирзаҳалилов қозоғистонлик Қайрат Ералиевга қарши баҳс олиб борди.

Таъкидлаш жоиз, боксчилар мухлисларга ажойиб жанг намойиш қилиб беришди. Ҳакамларнинг якуний қарори эса ўзбек мухлисларининг қувончига қувонч қўшгани аниқ. Беллашув ҳамюртимизнинг ғалабаси билан якунланди ва ярим финалга йўл олган вакилларимиз сони 2 нафарга етди.

18 Sentabr, 2019|Янгиликлар|