«Ҳумо арена» мезбонлик қиладиган илк йирик турнирга тайёргарлик авжида

Дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси кун эмас, соат сари яқинлашиб келмоқда. Нуфузли мусобақага муносиб мезбонлик қилиш эса катта меҳнат ва масъулият талаб этади.

Бугун мусобақа бўлиб ўтадиган “Ҳумо арена” кўп тармоқли муз саройида Гран-при ишчи гуруҳининг энг сўнгги ва энг катта йиғилиши бўлиб ўтди. Унда МОҚ вице-президентлари Азизжон Камилов ҳамда Сакен Полатов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Паралимпия ассоциацияси раиси Мухторхон Ташходжаев, шунингдек, Ўзбекистон дзюдо федерациясининг раҳбарияти, Тошкент Гран-присига тайёргарлик кўриш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг йиғилиш баёнига биноан бириктирилган барча вазирлик ва идораларнинг мутасаддилари иштирок этди.

Йиғилишда “Ҳумо арена”нинг 20-22 сентябрь кунлари Гран-при ва 23-24 сентябрда парадзюдо Гран-присини қабул қилишга қанчалик шайлиги, халқаро ташкилот ва делегация вакиллари учун яратиб берилган шароитлар, мусобақанинг тантанали очилиш маросимига кўриладиган тайёргарлик, беллашувларнинг маҳаллий ва хорижий телеканалларга трансляция қилинишида, баҳслар давомида техника ва интернет тармоғнининг узликсиз етказилиб берилишида юзага келиши мумкин бўлган камчиликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

18 Sentabr, 2019|Янгиликлар|