Шаҳобиддин Зоиров болгариялик кучли рақибини мағлуб этди

Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ўнинчи кун беллашувларига старт берилди. Чорак финал босқичини вакилларимиздан Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) болгариялик Даниель Асеновга қарши баҳс билан бошлаб берди.

Шиддатли ва муросасиз кечган беллашув якуни бўйича Шаҳобиддин Зоиров ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Шу тариқа, боксчимиз ўзи учун жаҳон чемпионатининг камида бронза медалини нақд қилиб қўйди. Ҳамюртимиз финалга чиқиш учун франциялик Биллол Беннама билан тўқнаш келади.

18 Sentabr, 2019|Янгиликлар|