Икки нафар курашчимиз Олимпиада йўлланмаси учун гиламга чиқади

Нур-Султан шаҳри мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунида аёллар кураши бўйича баҳслар ўтказилади. Ушбу кун дастурида қатнашадиган икки нафар вакилимиз Нигора Бакирова ҳамда Шаҳрибону Эллиеванинг вазни Токио Олимпиадаси дастурига киритилгани эътиборимиз марказида кўроқ бўлиши табиий. Бугун қуйидаги вакилларимиз кураш олиб боришади:

-57 кг: Нигора Бакирова – Жулиа Оливейра (Бразилия)
-59 кг: Гулнора Тошпўлатова – Любовь Овчарова (Россия)
-76 кг: Шаҳрибону Эллиева – Камиле Гаусатие (Литва)

18 Sentabr, 2019|Янгиликлар|