Бугун жаҳон чемпионатида дастлабки медалчилар аниқланадиган кун

Бугун Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ўнинчи куни ўтказилади. Ушбу кун дастурида боксчилар ярим финал йўлланмаси учун жанг олиб боришади. Маълумки, боксда ярим финал босқичига етиб борган иштирокчилар ўзлари учун камида бронза медалини нақд қилиб қўйишади. Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар вакили бугун чорак финал босқичида рингга чиқадилар. Бугун қуйидаги боксчиларимиз жанг олиб боришади:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Даниель Асенов (Болгария) ( А ринг, бошланиш вақти – 15:15)
-57 кг: Миразиз Мирзараҳимов – Қайрат Ералиев (Қозоғистон) (Б ринг, бошланиш вақти – 19:15)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Зияд Иашаш (Иордания) (Б ринг, бошланиш вақти – 19:30)
-81 кг: Дилшод Рўзметов – Лорен Альфонсо Домингес (Озарбайжон) (Б ринг, бошланиш вақти – 20:15)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Ричард Торрес (АҚШ) (Б ринг, бошланиш вақти – 20:45)

Шу ўринда ушбу босқичга қайси давлатдан нечи нафар спортчи етиб келгани ҳам кўпчиликка қизиқ маълумот. Бу борада Россия ва Қозоғистон терма жамоалари етакчилик қилишмоқда. Ушбу мамлакат вакилларининг 7 нафардан иштирокчиси чорак финал босқичига етиб келди.

Россия – 7
Қозоғистон – 7
Англия – 6
Куба – 6
Ўзбекистон – 5
Ҳиндистон – 4
Арманистон – 3
Франция – 2
Болгария – 2
Филиппин – 2
Бразилия – 2
Доминикан Республикаси – 2
АҚШ – 2
Иордания – 2
Озарбайжон – 2
Япония – 1
Италия – 1
Эрон – 1
Туркия – 1
Австралия – 1
Эквадор – 1
Германия – 1
Янги Зеландия – 1
Ирландия – 1
Мўғилистон – 1

Яна бир қизиқ ҳолат: 8 вазн тоифасида кечадиган бугунги чорак финал жангларининг 5 тасида Россия – Куба терма жамоаси вакиллари тўқнаш келишмоқда. Бу ҳам бокс мухлислари учун қизиқ статистика.

18 Sentabr, 2019|Янгиликлар|