Кун қаҳрамонларининг беллашувидан қайноқ фотосуратлар

Хабар берганимиздек, бироз аввал Нур-Султан шаҳрида ўтказилаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида икки нафар вакилимиз Элмурат Тасмурадов (-60 кг) ҳамда Жалгасбай Бердимуратов (-77 кг) бронза медали учун курашиш имкониятини берувчи босқичда ғалаба қозондилар ва шу билан бирга келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритишди. Эътиборингизга курашчиларимизнинг мазкур баҳсларидан тайёрланган қайноқ фотосуратларни ҳавола қиламиз:

-60 кг: Элмурат Тасмурадов – Виктор Сиобану (Молдова) 9:0

-77 кг: Жалгасбай Бердимуратов – Паулиус Галкинас (Литва) 9:0

Энди ҳар икки вакилимиз кечки дастурда бронза медали учун кураш олиб борадилар.

-60 кг: Элмурат Тасмурадов – Али Ризо Нежати (Эрон)
-77 кг: Жалгасбай Бердимуратов – Асхат Дилмуҳаммедов (Қозоғистон)

Ўз навбатида спортчиларимизнинг мана шундай муваффақият қозонишида хизмат қилган мураббийлар штабини ҳам ёдга олиб ўтсак:
Бош тренер: Равшан Рўзиқулов
Катта тренер: Рустам Кудратов
Тренерлар: Аслиддин Худойбердиев, Заза Силагадзе, Абдулла Хайруллаев, Исроил Сиддиқов

Шу тариқа терма жамоамизнинг Токио Олимпиадасига қўлга киритган лицензиялари сони еттитага етди. Шуларнинг учтаси юнон-рим кураши усталарининг ҳисобига тўғри келмоқда. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мусобақада иштирок этаётган қолган курашчиларимизга ҳам мана шундай муваффақият тилаб қолади.

Суратлар муаллифи: Анвар Ильясов

17 Sentabr, 2019|Фото, Янгиликлар|