Элмурат Тасмурадов Токио Олимпиадасига лицензия қўлга киритди

Нур-Султан шаҳрида старт олган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг тўртинчи куни терма жамоамиз учун муваффақиятли бошланди. Бироз аввал юнон-рим курашида терма жамоамизнинг тажрибали вакили Рио Олимпиадаси совриндори Элмурат Тасмурадов (-60 кг) учинчи ўрин ва Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун курашда молдовалик Виктор Сиобануга қарши гиламга чиқди.

Кескин ва муросасиз кечган беллашув юртдошимизнинг ғалабаси билан якунланиб, ҳамюртимиз кечки дастурда бронза медали учун курашиш имконияти ва энг асосийси Токио Олимпиадасининг йўлланмасини қўлга киритди. Бироздан сўнг яна бир вакилимиз Жалгасбай Бердимуратов (-77 кг) ҳам худди шу босқичда литвалик Паулиус Галкинас билан беллашади.

Эслатиб ўтамиз, бу делегациямиз учун Токио Олимпиадасига қўлга киритилган олтинчи йўлланмадир. Таъкидлаш жоиз, бу Тасмурадов учун учинчи Олимпиада йўлланмасидир. Вакилимиз бундан аввал Лондон ва Рио Олимпиадаларида ҳам иштирок этган.