Шаҳобиддин Зоиров ҳамда Фанат Қаҳрамонов бугунги жангларни муваффқиятли ўтказишди

Екатеринбург (Россия) шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида терма жамоамиз вакиллари муваффақиятли иштирок этишмоқда. Бироз аввал терма жамаомиз вакиллари Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) ҳамда Фанат Қаҳрамонов (-75 кг) саралаш босқичи доирасида навбатдаги жангини ўтказдилар.

Дастлаб Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров мусобақанинг тўртинчи сараланган боксчиси Доминикан Республикаси вакили Родриго Мартени мағлуб этган бўлса, Қаҳрамонов австралиялик Адриан Каммаранодан устун келди.

Зоиров нимчорак финал жангини 17 сентябрь куни қирғизистонлик Азат Усеналиевга қарши ўтказса, Қаҳрамонов 16 сентябрда бразилиялик Хеберт де Соуза билан ҳисоб-китоб қилади.

Тахминан 20:00 да яна бир вакилимиз Элнур Абдураимов (-63 кг) америкалик Дэвис Кейшовнга қарши рингга кўтарилади.

14 Sentabr, 2019|Янгиликлар|