Нигора Турсунқулова ҳам Чиба Гран-присида бронза медалини қўлга киритди

Япониянинг Чиба шаҳрида таэквондо бўйича навбатдаги Гран-при мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Турнирнинг иккинчи кун беллашувида терма жамаомиз вакили Нигора Турсунқулова (-67 кг) баҳс олиб борди.

Вакилимиз мусобақани коста-рикалик Кэтрин Альварадо устидан қозонилган ғалаба билан бошлади. Чорак финалда эса жанубий кореялик Ким Жан Ди мағлуб этилди. Франциялик Магда Вит-Эненга қарши кечган ярим финал жангининг асосий вақти 3:3 ҳисобида якунланди. “Олтин очко” учун кечган бўлимда француз спортчиси омадлироқ чиқди ва ҳамюртимиз бронза медали билан тақдирланди.

Шу тариқа Нигора Турсунқулова Токио Олимпиадаси учун ўз ҳисобига 14,4 очкони ҳам ёзиб қўймоқда. Эслатиб ўтамиз, кеча +67 килограмм вазн тоифасида Светлана Осипова ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган эди.

14 Sentabr, 2019|Янгиликлар|