Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси танлов эълон қилади

Олимпия ўйинларида мусобақа атрофида бўлиб турадиган эътиборли воқелик бу “PinChаllеnge” ҳисобланади. Унда ҳар бир Миллий олимпия қўмитаси вакиллари, делегация аъзолари, спортчилар ўзларининг ушбу Олимпиадага аталган махсус нишон (значок)ларини эсдалик учун алмашишади. Бу эса ўша мамлакатнинг номи, миллий рамзларидан бири бутун дунё бўйлаб тарқалишига сабаб бўладиган омиллардан.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси яқинлашиб келаётган
Токио-2020 Олимпиадаси учун МОҚ рамзи билан ифодаланган ана шундай нишонлар эскизи учун конкурс эълон қилади. Бунда иштирокчилар ўз ижод намуналарини 10 октябрга қадар tanlov@olympic.uz электрон почтасига жўнатишлари талаб этилади.
Танлов якуни бўйича ғолиблар жами 10 000 000 (ўн миллион ) сўм пул мукофоти билан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан тақдирланади.
Шундан:
– Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси учун нишон – 6 000 000 (олти миллион) сўм
– 2020 йил Токио шаҳри (Япония) да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинлари учун нишон – 4 000 000 (тўрт миллион) сўм.

Имкониятни қўлдан бой берманг!