Бугун уч нафар боксчимиз нимчорак финал йўлланмаси учун рингга чиқади

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати баҳслари давом этади. Бугундан эътиборан боксчилар 1/16 финал босқичида баҳс олиб борадилар.

Ушбу кун дастурида уч нафар вакилимиз Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Элнур Абдураимов (-63 кг) ва Фанат Қаҳрамонов (-75 кг) рингга кўтарилишади. Вакилларимизнинг рақиблари ва жанг бошланиш вақти билан танишинг:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Родриго Марте (Доминикан Республикаси) (А ринг, бошланиш вақти тахминан – 16:30)
-63 кг: Элнур Абдураимов – Дэвис Кейшовн (АҚШ) (Б ринг, бошланиш вақти тахминан 19:50)
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов – Адриан Каммарано (Австралия) (Б ринг, бошланиш вақти тахминан – 17:00)

14 Sentabr, 2019|Янгиликлар|