Умиджон Жалолов “Олтин мангуст” халқаро мукофоти билан тақдирланди

Украинанинг Одесса шаҳрида “Олтин мангуст-2019” Халқаро мукофотининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тантанали маросимда эркин кураш бўйича ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Умиджон Жалолов “Жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланишида қилган хизматлари учун”, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси ўринбосари Шомурод Шофайзиев эса “Жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланишида қилган хизматлари ва халқлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашда қўшган хиссаси учун” номинациясида ғолиб бўлдилар.

“Олтин мангуст” мукофоти спорт соҳасида юқори натижаларга эришган, жисмоний тарбия ва спорт тарғиботи йўлида фаол бўлган тадбиркор, сиёсатчи, спорт фахрийларига тақдим этилади. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Бекзод Абдураҳмонов ҳам ушбу совринни қўлга киритган эди.

9 Sentabr, 2019|Янгиликлар|