Чим устида хоккей бўйича терма жамоамиз халқаро мусобақада совриндор бўлди

2-8 сентябрь кунлари Толдиқўрғон шаҳри (Қозоғистон)да чим устида хоккей бўйича Марказий Осиё кубоги бўлиб ўтди. 8 мамлакат вакиллари иштирок этган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

Ярим финалда имкониятни бой бериб қўйган вакилларимиз бронза медали учун кечган баҳсда Уммон терма жамоаси билан рўбаро келдилар. Тажриба бобида устун бўлган хоккейчиларимиз ушбу учрашувни ўз фойдаларига ҳал қилишди. Терма жамоамиз эртага Тошкентга қайтиб келади.

9 Sentabr, 2019|Янгиликлар|