Ҳасан Бадунов “Сателлит” турнирининг кумуш медалига сазовор бўлди

Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича “Сателлит” халқаро мусобақаси ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида эркаклар шпага йўналишида баҳс олиб боришди.

Эътиборлиси, ушбу дастурда ҳамюртимиз Ҳасан Бадунов кумуш медаль билан тақдирланди. Бадунов мусобақа давомида АҚШ, терма жамоамизнинг бошқа бир вакилини, ярим финалда қозоғистонлик таниқли Иван Дерябинни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Олтин медаль учун кечган жангда эса Қозоғистоннинг бошқа бир вакили Элмир Алимжановга имкониятни бой бериб қўйди.

Бугун Марказий Осиё очиқ кубоги бошланди. Биринчи кун доирасида эркаклар рапира ва сабля, аёллар рапира қуролида баҳс олиб боришмоқда.

9 Sentabr, 2019|Янгиликлар|