Фанат Қаҳрамонов бокс бўйича ЖЧни бошлаб беради

Бугун Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати старт олади. Саралаш босқичи доирасидан ўрин олган ушбу кун беллашувларида 1 нафар ҳамюртимиз иштирок этади.

-75 килограмм вазн тоифасида Фанат Қаҳрамонов терма жамоамиз вакиллари орасида мусобақани бошлаб берадиган бўлди. Қуръага кўра вакилимиз бугун мўғилистонлик Даваням Давасуренга қарши рингга чиқади. Қаҳрамонов ушбу рақиб тўсиғидан ўта олса, иккинчи даврада австралиялик Адриан Каммарано билан рўбаро келади.

9 Sentabr, 2019|Янгиликлар|