Тошкент қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

Хабарингиз бор, шу кунларда пойтахтимизда қиличбозлик бўйича “Сателлит” халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим этадиган ушбу мусобақани кузатиб бориш учун Осиё қиличбозлик конфедерацияси раҳбари Дайрит Салсо ҳам ташриф буюрган.

Мусобақа доирасида ўтказилган расмий учрашув ва конференцияларда ушбу спорт тараққиёти борасида бир қатор дастурлар ҳам кўриб чиқилмоқда. Шулардан бирида 2021 йили қиличбозлик бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбон мамлакат номини аниқлаш масаласи кўриб чиқилди. Эътиборлиси, номзод шаҳарлар орасида Тошкент шаҳри варианти муносиб кўрилиб, пойтахтимиз 2 йилдан сўнг ўтказиладиган нуфузли мусобақага мезбонлик қиладиган бўлди.

8 Sentabr, 2019|Янгиликлар|