Аждодлар руҳини ёд этмоқ эзгу фазилат

18-27 сентябрь кунлари Таиланднинг Паттайя шаҳрида оғир атлетика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Келаси йили бўлиб ўтадиган Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим этадиган мазкур мусобақага Ўзбекистон терма жамоаси ҳам жиддий ҳозирлик кўрди. Вакилларимиз узоқ машғулотдан сўнг тайёргарликнинг сўнгги босқичини маънавий ҳордиқ билан ўтказишмоқда. Бугун терма жамоамиз аъзолари жаҳон чемпионатига жўнаб кетишдан аввал пойтахтимиздаги “Шаҳидлар хотираси» майдонида бўлишди. Федерация раҳбарияти, мураббийлар штаби ва спортчилардан иборат делегациямиз бу ерда миллий озодлигимиз йўлида жон берган аждодларимиз руҳини ёд этиб, уларнинг фаолияти ҳақида қимматли маълумотга эга бўлдилар. Эътиборингизга ушбу ташриф жараёнидан олинган фотосуратларни ҳавола қиламиз:

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Таиланднинг Паттайя шаҳрида ўтадиган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоасига улкан ғалаба ва муваффақиятлар тилаб қолади.

8 Sentabr, 2019|Янгиликлар|