Шпагачи қизларимиз бугунги дастурда иккита бронза медалини қўлга киритишди

Пойтахтимизда давом этаётган “Сателлит” халқаро мусобақасида навбатдаги кун беллашувлари якунига етди. Регламентга кўра, бугун аёллар ўртасида шпага қуроли бўйича баҳслар ўтказилди. Унда иштирок этган вакилларимиз Малика Ҳакимова ҳамда Вероника Рожкова мусобақанинг бронза медалларига сазовор бўлдилар.

Дастлабки ярим финал баҳсида Рожкова грузиялик Майя Гучмазова билан рўбаро келди ва 14:15 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, Ҳакимова россиялик Марина Кесаевага 10:15 ҳисобида мағлуб бўлди. Олтин медаль учун кечган жанг грузин қиличбозининг ғалабаси билан якунланди.

“Сателлит” халқаро турнири.
Шпага, аёллар.
1. Майя Гучмазова (Грузия)
2. Марина Кесаева (Россия)
3. Вероника Рожкова (Ўзбекистон)
3. Малика Ҳакимова (Ўзбекистон)

Мусобақанинг эртангги дастурида эркаклар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.

7 Sentabr, 2019|Янгиликлар|