Парадзюдочиларимиз Осиё-Океания чемионатини муваффақиятли бошлашди

Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида парадзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионати старт олди. Қувонарлиси, мусобақанинг биринчи кун беллашувлари терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди.

Енгил вазн тоифасида кечган баҳсларда ўзбекистонлик парадзюдочилар 3 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларини жамғаришди. Ўз вазн тоифасида Рио Паралимпиадаси ғолиби Шерзод Намозов (-60 кг), шунингдек, Севинч Салаева (-52 кг) ҳамда Парвина Самандарова (-57 кг) олтин медаль соҳиби бўлдилар.

Олтин медаль эгалари:
-60 кг: Шерзод Намозов
-52 кг: Севинч Салаева
-57 кг: Парвина Самандарова

Кумуш медаль:
-48 кг: Лобар Хуррамова

Бронза медаль:
-73 кг: Феруз Саидов

7 Sentabr, 2019|Янгиликлар|