2 нафар рапирачимиз “Сателлит” турнирида шоҳсупага кўтирилди

Тошкентда старт олган қиличбозлик бўйича “Сателлит” халқаро турнирида навбатдаги кун ғолиб ва совриндорлари аниқ бўлди. Аёллар ўртасида рапира қуролида кечган беллашувларда икки нафар ҳамюртимиз шоҳсупага кўтарилди.

Дастлабки ярим финал баҳсида Умида Илясова россиялик Марта Мартяновага қарши баҳс олиб борди. Тажриба бобида бироз устун бўлган Мартянова 15:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва Илясова бронза медали билан чекланди. Иккинчи ярим финал баҳсида ҳамюртимиз Яна Альборова италиялик рақибасини 15:13 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олди.

Олтин медаль учун баҳс Марта Мартянова ҳамда Яна Альборова ўртасида кечди. Муросасиз кечган беллашув Мартянованинг 15:11 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа “Сателлит” турнирида терма жамоамиз жамғарган медаллар ҳозирча 1 та кумуш ва 1 та бронзани ташкил этмоқда. Бугун ва эртанги дастурда шпагачилар мусобақа ғолиблиги ва Токио Олимпиадаси рейтинг очколари учун баҳс олиб боришади.

7 Sentabr, 2019|Янгиликлар|