Дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси “Ҳумо арена”да бўлади

20-22 сентябрь кунлари Тошкент дзюдо бўйича навбатдаги Гран-при мусобақасига мезбонлик қилади. Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қиладиган мазкур мусобақани ўтказиш учун бу йил жуда катта тайёргарлик кўрилмоқда.

Бир неча ой муқаддам Халқаро дзюдо федерацияси мутасаддилари пойтахтимиздаги “Ҳумо арена” кўп тармоқли муз саройини кўздан кечириб ўтишгани ҳақида маълум қилган эдик. Эндиликда бу йилги Тошкент Гран-приси расман “Ҳумо арена”да бўлиб ўтиши тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Гран-при мусобақадасида ғалаба қозонган спортчилар Токио Олимпиадаси учун 700 рейтинг очкосига эга бўлишади. Тошкент Гран-приси эса катталар учун Токио мезбонлик қилган жаҳон чемпионатидан кейинги йирик мусобақадир.

6 Sentabr, 2019|Янгиликлар|