Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилади

5-8 сентябрь кунлари Самарқанд вилоятида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтади. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри терма жамоаларидан 100 нафарга яқин спортчи иштирок этиши кутилмоқда.

Регламентга кўра, спортчилар мазкур кубок баҳсида 200, 500 ва 1000 метр масофада баҳс олиб борадилар. Ўзбекистон кубогида эркаклар К-1, К-2, С-1, С-2, К-4, С-4, аёллар эса К-1, К-2 қайиқларида юқоридаги масофаларда чемпионлик учун кураш олиб боришади.

Шунингдек, мусобақа доирасида параканоэчилар ҳам ғолиблик учун баҳс олиб бориши белгилаб қўйилган. Унда иштирокчилар КL-2-, KL-3, К-1, VL-3, С-1 йўналишларида 200 метр масофага стартга чиқишади.

3 Sentabr, 2019|Янгиликлар|