Каратэчиларимиз Токиога йўл олишди

Япониянинг Токио шаҳри навбати билан турли спорт турлари бўйича нуфузли халқаро мусобақалар ва терма жамоамиз вакилларини қабул қилишда давом этмоқда. Кеча тунда дзюдо бўйича терма жамаомиз жаҳон чемпионатидан қайтиб келган бўлса, шу оқшомнинг ўзида каратэчиларимиз кунчиқар юрт пойтахтига йўл олишди.

Токио 6-8 сентябрь кунлари каратэ бўйича Премьер лига мусобақасига мезбонлик қилади. Айнан ушбу шаҳарда келаси йил бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йирик рейтинг очколарини тақдим этувчи мазкур мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам асосий таркиб билан иштирок этмоқда. Мусобақада қатнашувчи таркибимиз қуйидагича:

-60 кг: Садриддин Сайматов
-67 кг: Иқболжон Узоқов
-75 кг: Достонбек Отаболаев
-50 кг: Баҳринисо Бабаева
-61 кг: Барно Мирзаева

Мураббийлар: Ўктам Бекпўлатов, Дилноза Бакирова
Делегация раҳбари: Камолиддин Ҳожиниёзов

3 Sentabr, 2019|Янгиликлар|