Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Токиодан қайтиб келди

25 августдан 1 сентябрга қадар Япониянинг Токио шаҳри дзюдо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Дунёнинг 140 дан зиёд мамлакатидан 800 дан ортиқ спортчи иштирок этган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам кучлилар қаторида қайд этилди.

Шарофиддин Лутфиллаев -60 килограмм вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритиб, эълон қилинган янги Олимпиада рейтингида биринчи ўринга кўтирилиб олишга муваффақ бўлди. Қолган дзюдочиларимиз эса Олимпиада рейтингининг қимматли очколарини ўз ҳисобларига ёздириб қўйдилар. Кеча тунда мазкур дунё биринчилигида қатнашган терма жамоамиз вакиллари Тошкентга қайтиб келишди. Уларни кутиб олишда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон дзюдо федерацияси ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Энди терма жамоамиз аъзолари қисқа муддатли ҳордиқдан сўнг 20-22 сентябрь кунлари Тошкент мезбонлик қиладиган Гран-при мусобақасига тайёргарликни бошлаб юборишади.

3 Sentabr, 2019|Янгиликлар|