Шарофиддин Лутфиллаев янги Олимпиада рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олди

Кеча Япониянинг Токио шаҳрида дзюдо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Бугун эса дзюдочиларнинг янги эълон қилинган Олимпиада рейтинги биз учун аҳамиятли бўлди. Боиси ҳамюртимиз Шарофиддин Лутфиллаев -60 килограмм вазн тоифасида Олимпиада рейтингининг биринчи ўрнига кўтарилиб олди. Батафсил:

-60 кг:
1(4). Шарофиддин Лутфиллаев (Ўзбекистон) – 3607 очко
31(43). Диёрбек Ўрозбоев – 810 очко (йўлланма зонасида эмас)
56(50). Кемран Нуриллаев – 415 очко (йўлланма зонасида эмас)

-66 кг:
1. Жоширо Маруяма (Япония) – 4250 очко
21(21). Сардор Нуруллаев – 1294 очко (йўлланма зонасида)
22(25). Шаҳрам Аҳадов – 1234 очко (йўлланма зонасида)
54(46). Муҳриддин Тиловов – 512 очко (йўлланма зонасида эмас)

-73 кг:
1. Рустам Оружов (Озарбайжон) – 3465 очко
17(13). Ҳикматиллоҳ Тўраев – 1376 очко (йўлланма зонасида)
60(53). Ғиёсжон Бобоев – 410 очко (йўлланма зонасида эмас)

-81 кг:
1. Саги Муки (Исроил) – 4384 очко
23(36). Шарофиддин Болтабоев – 1225 (қитъавий квота)

-90 кг:
1. Ноел ван Т Энд (Голландия) – 3901 очко
68(63). Давлат Бобонов – 323 очко (йўлланма зонасида эмас)

-100 кг:
1. Хорхе Фонсека (Португалия) – 3876 очко
25(25). Муҳаммадкарим Хуррамов – 1131 (йўлланма зонасида)

+100 кг:
1. Лукаш Крпалек (Чехия) – 4411 очко
11(6). Бекмурод Олтибоев – 1744 очко (йўлланма зонасида)
50(50). Алишер Юсупов – 356 очко (йўлланма зонасида эмас)

Аёллар:
-52 кг:
1. Нацуми Цунода (Япония) – 2650 очко
26(34). Диёра Келдиёрова – 985 очко (қитъавий квота)

-70 кг:
1. Келита Зупанчич (Канада) – 2602 очко
30(36). Гулноза Матниязова – 600 очко (йўлланма зонасида эмас)

Эслатма!
– Юқорида фақат Олимпиада рейтинги келтириб ўтилган, жаҳон рейтинги эмас.
– Рейтингда етакчи ва унга энг яқин вакилларимиз кўрсатилган.
– Бир вазнда 2 ёки ундан ортиқ дзюдочи йўлланма зонасида бўлса, қайси спортчи Олимпиадага боришини МОҚ ва федерация танлайди.
– Олимпиада рейтингини йиғиш 2020 йилнинг 25 май санасида якунланади.

2 Sentabr, 2019|Янгиликлар|