Ўзбекистон ва Бразилия ўқ отиш спорти федерациялари раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Айни кунларда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида пневматик қуроллардан ўқ отиш бўйича жаҳон кубогининг тўртинчи босқич беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақа доирасида Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси раиси Ойбек Норинбоев Бразилия ўқ отиш спорти федерация раҳбари Дурвал Луза билан учрашди.

Учрашув давомида ҳар икки томон кенг қамровли ҳамкорлик борасида суҳбатлашди. Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида янги ўқ отиш базасининг қурилиши суҳбатнинг асосий мавзуларидан бирига айланди. Янги база катта мусобақаларни ўтказиш билан бирга қўшма ўқув-машғулот йиғинларини олиб бориш имконини ҳам беради. Учрашувда терма жамоаларнинг биргаликда йиғинлар олиб бориш, ўзаро тажриба алмашиш каби масалалар бўйича келишиб олинди.

3 сентябрга қадар давом этадиган мазкур мусобақада терма жамоамизнинг 6 нафар спортчиси иштирок этмоқда.

1 Sentabr, 2019|Янгиликлар|