Ольга Забелинская Германиядаги халқаро мусобақада зафар қучди

Токио Олимпиадасига велошоссе йўналишида йўлланма қўлга киритган ҳамюртимиз Ольга Забелинская трек бўйича ҳам Олимпиада лицензияси учун астойдил кураш олиб бормоқда. Ҳамюртимиз Германияда ўтказилган велотрек бўйича “Europakriterium der Bahnfahrer” турнирининг омниум йўналишида зафар қучди. Таъкидлаш жоиз, бу турнир Токио Олимпиадасига рейтинг очколарини тақдим этувчи мусобақалар сирасига киради. Ҳамюртимиз мазкур ғалабаси билан ҳисобидаги рейтинг очколарини яна 100 баллга бойитиб олди ва Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрамига муносиб хиссасини қўшди.

Велотрек. “Europakriterium der Bahnfahrer”, Германия
Омниум, аёллар.

1. Ольга Забелинская (Ўзбекистон)
2. Гудрун Сток (Германия)
3. Тамара Дронова (Россия)

1 Sentabr, 2019|Янгиликлар|