Синхрон сузиш бўйича терма жамоамиз Россияга йўл олди

Синхрон сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ўқув-машғулот йиғинини олиб бориш учун Россиянинг Ханти-Мансийск шаҳрига йўл олишди. Олдинда турган Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақаларга муносиб ҳозирлик кўриш мақсадида ташкил этилган мазкур йиғин 22 сентябрга қадар давом этади. Ушбу вақт оралиғида ҳамюртларимиз россиялик синхрончилар билан ҳам қўшма йиғин олиб бориши кўзда тутилган. Россия йиғинига қуйидаги вакилларимиз жалб қилинган:

Тренер: Оксана Бортникова
Спортчилар:
Нафиса Шомирзаева
Анастасия Морозова
Анна Елтишева
Диана Онкес

31 Avgust, 2019|Янгиликлар|