Сув полоси бўйича терма жамоаларимиз Сербияда йиғин ўтказишмоқда

Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритишни ният қилган сув полоси бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари ҳам лицензион мусобақаларга тайёргарликни қизғин олиб бормоқда. Терма жамоаларимиз шу кунларда Сербиянинг Кикинда шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини олиб боришмоқда.

Йиғин доирасида вакилларимиз бир қатор назорат учрашувларини ҳам ўтказишди. Унда вакилларимиз Сербия, Венгия, Словакия каби жамоа вакиллари билан муваффақиятли ўйин олиб бордилар. Мазкур йиғин 4 сентябрга қадар давом этади. Бу терма жамоаларимиз учун йил сўнгида Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи қитъавий мусобақага тайёргарликнинг асосий босқич вазифасини бажариб беради.

31 Avgust, 2019|Янгиликлар|